Полковник Улуғбек Мусаев Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг пробация ва жазони ижро этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.
Тайинловга қадар Улуғбек Мусаев Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси жазони ижро этиш бўлими 17-сон жазони ижро этиш колонияси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, январь ойининг охирида «Чироқчи воқеаси» ортидан вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимидан олинган эди.
Ўзбекистон Сенати Чироқчидаги мазкур қотилликнинг тергови бош прокурор томонидан назоратга олинганини маълум қилди.
Мазкур аянчли воқеа юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ биносида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ўтказилган махсус брифингда Ўзбекистон ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ИИБ биносида одам ўлими ҳолати янгилик эмаслигини таъкидлаб ўтган.
Изоҳ (0)