• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жиззахда коронавирус тарқалгани ҳақидаги гап-сўзлар инкор этилди

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида коронавирус инфекцияси тарқалганлиги, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалида бемор мазкур касалликдан вафот этганлиги ҳамда бир гуруҳ беморларнинг ушбу вирус аломатлари билан даволанаётганлиги ҳақидаги хабарлар мутлақо асоссиз эканини маълум қилди.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими

    Қайд этилишича, Хитойдаги вазиятни инобатга олган ҳолда жорий йил январь ойидан бошлаб республика чегара божхоналаридан ўтган фуқаролар санитария назорат пунктлари орқали тиббий назорат кучайтирилган ҳолда ўтказилмоқда. Вилоят даволаш профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган шифокорларнинг коронавирус, грипп ва ўткир респиратор касалликлар бўйича ҳушёрлиги оширилган.

    Грипп ва ўткир респиратор вирусли касалликларга чалинган беморларнинг Хитой ҳудудида бўлганлиги тўғрисида суриштирувлар амалга оширилиб, уларда касалликлар аниқланганда тезкор равишда ётқизиш учун вилоят юқумли касалликлар шифохонасида махсус ўринлар ташкил этилган. Айни пайтда ушбу касалликка гумон қилинган беморлар аниқланмаган.

    «Шуни таъкидлашимиз зарурки, юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Аэропорт, вокзал ва автомобиль чегара божхона постларида мавжуд санитария назорат постлари кучайтирилган режимда фаолият кўрсатмоқда. Тиббиёт муассасаларида ушбу касалликларни барвақт аниқлаш, уларни алоҳида даволаш учун барча шароитлар мавжуд.

    Шунингдек, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан мавсум жараёнида шаҳар ва туман даволаш профилактика муассасаларига грипп ва ўткир респиратор вирусли касалликларга чалинган беморлар тўғрисида маълумотлар олиниб, таҳлил қилиб борилмоқда. Аҳоли ўртасида мавсумий юқумли касалликка чалинганларнинг барчаси назоратга олинган ва тегишли даво чоралари амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда вилоят аҳолисининг хотиржамлигини таъминлаш учун тегишли санитария тарғибот ва тушунтириш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

    Айни пайтда Жиззах вилоятида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик вазият барқарор бўлиб, аҳолининг хавотир олишига ҳеч қандай сабаб йўқ.

    Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекцияси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг (71) 276-46-65, (71) 276-49-66 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин», дейилади хабарда.

    Аввалроқ, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов фуқаролардан Хитойга ва зарурат бўлмаганида бошқа давлатларга ҳам бормасликни сўраган эди.

    27.01.2020, 14:39   Изоҳ (0)   54976
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон аҳолиси сўнгги бир йил ичида қанчага кўпайгани маълум қилинди

    27.01.2020, 13:48

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

    27.01.2020, 13:33

    Соғлиқни сақлаш вазири ўзбекистонликлардан Хитойга, зарурат бўлмаса бошқа давлатларга ҳам бормасликни сўради

    27.01.2020, 13:26

    Навоийда ўт ўчирувчиларнинг кеч келгани сабаб уйи ёниб кетган фуқаро тўғрисидаги хабарларга изоҳ берилди

    27.01.2020, 13:02

    Адлия вазири Президент мурожаатномасида тилга олинган «ҳалоллик вакцинаси» қаерда эканлигини айтди

    27.01.2020, 12:31

    Шерали Жўраев: Бугунимиз худди Навоий ва Бойқаролар замонига ўхшайди — гўзал ишлар бошланган

    27.01.2020, 12:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.