Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Давлат статистика қўмитаси 2019 йилнинг январь—декабрь ойларида республика корхоналари томонидан қанча маҳсуот ишлаб чиқарилгани ҳақида маълумот берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Қайд этилишича, ўтган йилнинг январь—декабрь ойларида республика корхоналари томонидан 331,0 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг тегишли (январь—декабрь ойларига) даврига нисбатан саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажм индекси 106,6 фоизни ташкил этди.

Жами саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми ўсишининг асосий омили бўлиб, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноат 9,4 фоизга, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш 0,3 фоизга ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилиш 6,3 фоизга ўсиши ҳисобланади, шунингдек, тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш саноатида 1,0 фоизга пасайиш кузатилди.

Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналари томонидан 2019 йилнинг январь—декабрь ойларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 43,1 триллион сўмни ёки жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 13,0 фоизини ташкил этди.

2019 йилнинг январь—декабрь ойларида ишлаб чиқарадиган саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 264,4 триллион сўмни ёки жами саноат маҳсулотларининг 79,9 фоизини ташкил этди.

Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 23,1 триллион сўмни (жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 6,4 фоизни) ташкил этди.

Сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 2,3 триллион сўмни (жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 0,7 фоизини) ташкил этди.

Тайёр маҳсулотлар турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошириб келинаётган чора-тадбирлар натижасида истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 111,5 триллион сўмни ташкил этди ва 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 12,1 фоизга ўсишни таъминлади, жами саноатдаги улуши эса 33,7 фоизни ташкил этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украина элчиси Каховка ГЭСнинг вайрон бўлиши оқибатида етказилган зарарни 14 миллиард долларга баҳолади
Дунё
Канада бош вазири Жастин Трюдо кутилмаган ташриф билан Киевга келди (фото)
Маҳаллий
Тошкентда ИИБ биносининг 4-қаватидан сакраб вафот этган 21 ёшли йигитнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди