Фотограф Тамаша Рицави ўз ишларида ҳар доим эфемер паллани пойлашга ҳаракат қилади. Бу унинг ишлари орқали ўтмишни эслаш, ҳар бир шаҳарда яширинган сеҳрли манзараларни томоша қилиб, эски ва янги ҳолатни ўзаро таққослаш имконини беради. Ушбу суратларда Будапешт бутун дунёдаги энг яхши шаҳардек кўринади.
Тамаша Рицави ярим кун давомида автобусда ҳайдовчи сифатида ишлайди, қолган вақтида эса сураткашлик қилади. Янги йил фақат ушбу даврга хос бўлган сеҳрли онларни тарихга муҳрлаш вақти. Декабрь ойида шаҳар жонланади ва Будапештни милтиллаган нурли чироқлар қоплаб олади.
Айниқса Янги йил муносабати билан ёрқин чироқлар билан безатилган трамвай ҳамда троллейбуслар Будапешт чиройига чирой қўшади.
Изоҳ (0)