Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 17-тури доирасида Юрген Клопп қўл остида «Ливерпуль» «Энфилд»да «Уотфорд»ни синовдан ўтказди.
Учрашув давомида Мерсисайд клуби етакчиларидан Муҳаммад Салоҳ 38 ва 90-дақиқаларда икки бор Бен Фостер қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди.
Шу тариқа «Ливерпуль» ўз майдонида кечган баҳсда «Уотфорд» устидан 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди ва навбатдаги 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган «қизиллар» очколари сонини 49 тага етказди. «Уотфорд» эса 9 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди.
Маълумот учун, ўйиннинг 59-дақиқасида мезбон жамоа ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум жароҳат олди ва унинг ўрнига Эндрю Робертсон захирадан майдонга тушди.
АПЛ
17-тур баҳси
14 декабрь, шанба
«Ливерпуль»—«Уотфорд» 2:0
Голлар: 1:0 — 38 Салоҳ, 2:0 — 90 Салоҳ«Ливерпуль»: Алиссон, Александер-Арнольд, Гомес, ван Дейк, Хендерсон, Милнер, Шақири (Окслейд-Чемберлен, 70), Вейналдум (Робертсон, 59), Мане, Салах, Фирмино (Ориги, 88)
«Уотфорд»: Фостер, Фемения, Кэткарт, Мариаппа, Кабаселе, Капу, Дукуре (Кина, 87), Хьюз, Сарр, Дини (Грэй, 75), Деулофеу
Огоҳлантиришлар: Хьюз (24), Хендерсон (43), Милнер (57)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)