Daryo

Тракторчилар Парижга олиб борувчи йўлларни ёпиб қўйди (видео)

Намойишчилар Шарль де Голль аэропортига олиб борувчи трассани тўсиб қўйишга уринмоқда

1 дақиқа ўқиш57 946 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Le Figaro

Францияда 27 ноябрь, чоршанба куни тракторларни бошқараётган қишлоқ хўжалиги ходимлари Парижга олиб борадиган автомобиль йўлларини ёпиб қўйди. Улар ушбу ҳаракат билан меҳнат шарт-шароитларининг оғирлашгани, халқаро ташкилотларнинг ва маҳаллий ҳокимиятнинг турли талабларига қаршилик кўрсатмоқда, деб ёзган Le Figaro.

Фото: Le Figaro
Қишлоқ хўжалиги ходимларининг миллий касаба қўмиталари федерацияси маълумоти бўйича норозилик ҳаракатларида 1500 та трактор ва жами 10 000 нафар фермер иштирок этмоқда. 250 га яқин тракторлар Париж кўчаларигача кириб келиб улгурган ва Фош шоҳ кўчаси орқали митинг ўтказиладиган майдонга кирган.

Мавзуга доир: Литва фермерлари Вилнюс шаҳрида тракторлар карвони билан норозилик намойиши ўтказди

Намойишчиларнинг муайян қисми Парижга бормай пойтахт атрофидаги ерларни ёпиш, хусусан, Шарль де Голль аэропортига олиб борувчи трассани тўсиб қўйишга уринмоқда. Норозилик билдираётганлар савдо эркинлиги ва ички директивлар тўғрисидаги келишувга қарши чиқмоқда ва ушбу ҳужжатнинг меҳнатни чегаралаб қўйиши, импорт маҳсулотлари рақобатига салбий таъсир кўрсатишини билдирган. Шунингдек, 2018 йилда қабул қилинган фермерлар манфаатларини ҳимоя қилиши ва аҳолининг экологик тоза маҳсулотларга бўлган талабини барқарор равишда тўлдириб бориши ҳақидаги Egalim қонунининг тўлиқ кучга кирмагани ҳам қишлоқ хўжалиги вакилларининг норозилигига сабаб бўлган.

Мавзуга доир: Тракторларда норозилик билдираётган минглаб фермерлар Берлин марказидаги кўчаларни ёпиб қўйди

https://twitter.com/i/status/1199570469118259201
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар