Халқаро пресс-клубнинг 27 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган Халқаро матбуот марказида ташкил этилган навбатдаги, жонли эфир орқали эфирга узатилаётган Пресс-коференсияси вақтида электр таъминотида узилиш юз бериб, тадбир иштирокчилари тахминан 5—7 дақиқа давомида чироқсиз қолиб кетган.
Ушбу ҳолат юзасидан Халқаро пресс-клуб бош продюсери Ғулом Самадов «Дарё» мухбирига берган изоҳида ушбу ҳолатни «энергетика тизими маъмурларининг сайлов жараёнларига муносабати» деб атади.
Фикримча, Тошкент шаҳридаги электр таъминотига масъул раҳбарлар сайловлар жараёни кетаётганини, сайлов жараёнлари бошланганини сезиши керак. 20 сентябрдан бери Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида Халқаро пресс-клуб тўғридан тўғри эфирга чиқяпти, масъулларнинг бундан хабари бор. Улар жонли эфирни кўряпти, «Ёшлар» радиоканали орқали тинглаяпти.Аввалроқ 27 ноябрь куни Тошкент метрополитенининг «Ғафур Ғулом», «Алишер Навоий» ва «Ўзбекистон» станцияларида чироқлаб қисқа вақтга тўлиқ ўчиб қолгани ҳақида хабар берилган эди.Тадбир жойини муқобил энергия ёки бошқа захира билан таъминлашга улар масъул бўлиши керак. Биз уларга электр энергия билан таъминлаб беришларини сўраб расман мурожаат қилмаганмиз. Шундай бўлса-да, мутасаддилар масъулиятни ҳис қилиши керак. Бугун кузатилган электр таъминотидаги узилиш ҳақида улар бизни огоҳлантирмаган. Буни энергетика тизимининг сайлов жараёнларига, умуман, сиёсий воқеаларга муносабати, дейиш мумкин.
Ғулом Самадов, Халқаро пресс-клуб бош продюсери
Изоҳ (0)