Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида Хитойдан кийим-кечак келтиришни ваъда қилиб фуқароларнинг пулларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган шахсга жиноий иш очилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 35 ёшли Р.Ш. савдо-сотиқ билан шуғулланувчи танишлари 55 ёшли Ҳ.А.дан 85 миллион сўм ва 31 ёшли Д.О.дан (320 миллион 383 минг сўмга тенг) 37 минг доллар олган.
Бу пуллар эвазига уларга Хитой давлатидан кийим-кечак олиб келишни ваъда қилган, аммо пулларни ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.
Ҳозирда Р.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3 ва 4-қисмлари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)