Ижтимоий тармоқларда оқ Lacetti автомобили ЙПХ ходимларининг тўхташ ҳақидаги ишорасига бўйсунмай, улардан қочаётгани акс этган видеоёзув тарқалди. Ҳодиса Тошкентда юз берган, лекин айнан қачон бўлгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Видеода автомобиллар орасидан отилиб чиқиб келган оқ Lacetti’нинг ортидан йўл-патрул хизматининг Lacetti’си қувлаб келаётгани, чорраҳадаги ЙПХ ходими эса қўлидаги жезли билан қочоқ автомобилни уришга уринганини кўриш мумкин.

Ҳодиса гувоҳларининг сўзларига кўра, ЙПХ ходимларининг талабларига бўйсунмаган қочоқ автомобилнинг рулида аёл киши бўлган. Ушбу воқеа юзасидан ваколатли органлар ҳозирча бирор ахборот берганича йўқ, жумладан, Lacetti ушланганми ёки йўқ — маълум эмас.