Боку шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммитида иштирок этаётган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни кечқурун Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг меҳмони бўлди.
Кенгашга аъзо мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари кечки овқат устида самимий суҳбатлашди. Унда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва унинг рафиқаси Меҳрибон Алиева, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва унинг турмуш ўртоғи, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан иштирок этди.
Изоҳ (0)