Қирғизистон Бирлашган миллатлар ташкилоти берган маълумотларга кўра дунёда биринчи бўлиб фуқаролиги йўқ шахслар муаммосини ҳал этган. Бу ҳақда «Regnum» хабар берди.
БМТ қочоқлар билан ишлаш бошқармаси комиссари Филиппо Гранди бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков билан учрашув вақтида маълум қилган.
Гранди учрашув давомида жаҳоннинг бошқа давлатлари ҳам Қирғизистон тутган йўлни қўллаши ва фуқаролиги бўлмаган шахслар масаласида мамлакат билан тажриба алмашишига умид қилишини билдирди.
Шунингдек БМТ олий комиссари Қирғизистон ҳукуматининг қочқинлар ҳуқуқларининг ҳимояси борасида амалга ошираётган ишлари ҳам таҳсинга сазоворлигини қайд этди.
Изоҳ (0)