Аввалроқ Ижтимоий тармоқларда шифокор-кардиолог Жаҳонгир Ҳожиев ўзининг калтакланганига оид маълумотлар қолдиргани ҳақида хабар берилган эди.
Кейинроқ Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Жаҳонгир Ҳожиевнинг ҳолидан хабар олган ҳамда тиббиёт ходимига нисбатан содир этилаётган ҳар бир ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун қатъий жавобгарликни кучайтириш баробарида уни назоратга олиш кераклиги бўйича Бош прокуратурага мурожаат қилган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
«Аниқланишича, Жаҳонгир Ҳ. ўз хизмат вазифаларини бажариш давомида 21 ёшли фельдшер билан бирга чақирув томон йўл олган. Етиб келишгач, ўзини ёмон ҳис қилаётган Дилдора М.га укол қилиб, уни шифохонага етказишди. Қизнинг шифохонага маст ҳолатда келган 29 ёшли акаси Мирҳаёт М. аввал шифокорларни ҳақорат қилиб, сўнг Жаҳонгир Ҳ.ни урган.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) бўйича жиноий иш қўзғатилди», — дейилади пойтахт ИИББ хабарида.
Изоҳ (0)