Ўзбекистонда Signal ва Wire мессенжерларини юклаб олишлар сони кескин ошди, деб хабар беради Spot.
Сигнал 65-ўринга, Wире эса 86-ўринга кўтарилган.
Аввал бундай ўсиш кузатилмаган эди.
Аввалроқ Америка махсус хизматининг собиқ ходими Эдвард Сноуден амалдорлар WhatsApp ва Telegram мессенжерларидан фойдаланмасликлари кераклигини айтгани ҳақида хабар берилган эди.
У France Inter радиосига интервью бераётган чоғида журналист Франция бош вазири Эдуар Филипп WhatsApp, президент Эммануэл Макрон эса Telegram мессенжеридан фойдаланишини айтди. Сноуден бунга жавобан, вазирларнинг WhatsApp’дан фойдаланишлари «катта хато» эканлигини таъкидлади. У Facebook компанияси 2014 йилдан мазкур илованинг эгасига айланганини айтди.
«Улар турли ҳимоя даражаларини қатламма-қатлам ўчиришади», — деди у.
Маълумот учун, Signal мессенжери 2014 йилда Мокси Марлинспайк ва унинг Open Whisper Systems компанияси томонидан яратилган. Signal дастурида OWS томонидан ишлаб чиқилган Signal Protocol шифрлаш алгоритмидан фойдаланилади.
Ушбу алгоритм оммалашди ҳамда бошқа дастурчиларнинг мессенжерларида ҳам қўлланила бошлади.
Wire — Skype’нинг собиқ етакчи менежерлари Жонатан Кристенсен, Янус Фриис ва Прииду Зилмер томонидан ишлаб чиқилган кучли ҳимояга эга янги авлод мессенжеридир.
Унда шифрлаш Open Whisper Systems томонидан ишлаб чиқилган очиқ манба протоколи бўйича амалга оширилади.
Изоҳ (0)