Миср пойтахти Қоҳиранинг чекка қисмида Заббалин деб ном олган шаҳарча жойлашган. Шаҳарчада маҳаллий аҳоли томонидан ахлат ва чиқиндилар йиғилиб, сараланади ва қайта ишланади. У ердаги чиқинди уюмларидан «тараладиган» қўланса ҳид сабаб бу ерни тунда кўзларни юмиб топиш мумкин. Заббалинда полиция йўқ, аҳоли ички қонун-қоидаларига амал қилиб ҳаёт кечиради.
Заббалинга борган россиялик блогер Пётр Ловигинга кўра, шаҳарчада йиғилган чиқиндилар тун-у кун сараланади ва қайта ишланади. Чиқиндилар Қоҳиранинг барча бурчакларидан йиғиб келинади. Заббалин кўчаларида каламуш ва чўчқаларни учратиш одатий ҳол.
Бу ерда чиқинди бизнеси оилавий ҳисобланиб, болалар 10-12 ёшидан бошлаб катталарга «мусор»ни саралашга ёрдам беради. Чиқиндиларни қайта ишлаш технологияси тўртта босқичдан иборат: йиғиш, тозалаш, саралаш ва қайта ишлаш учун фабрикаларга юбориш. Эркаклар асосан металл ва пластиклар билан ишлайди.
Изоҳ (0)