Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 31 август куни Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, озодлик, ёруғ келажак ва пок ниятлар рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар вакиллари ҳам монумент пойига гуллар қўйди.
Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари бошланди. Пойтахтидаги тантанали тадбир 31 август куни «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)