Канада Аляскасига саёҳат қилган франциялик бастакор Жюльен Готье гризли айиқлари ҳужуми қурбони бўлди.
44 яшар Готье биолог ва фотограф Камил Тоскани ҳамроҳлигида сафарга отланганди. Жуфтлик Маккензи дарёси бўйлаб 1,5 минг километрни ортда қолдиришни кўзлаган.
Тосканининг айтишича, 15 августга ўтар кечаси айиқ ухлаб ётган ўртоғининг бўйнидан тутиб, чодирдан ўрмонга олиб кетган. Бастакорнинг жасади эртаси куни шу ердан топилди.
Изоҳ (0)