Telegramда «Kun.uz» ходимларига ташланган Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов иштирокидаги янги видео тарқалди.

Блогер @nurbekalimov’нинг каналида эълон қилинган видеоёзув, таъкидланишича, 2019 йилнинг 16 июль куни, Сергели туманидаги уйларни бузиш вақтида олинган.

«Усталарга қарашяпти шекилли, деб ўйласам, йўқ — уй эгасини уйидан мажбур кўтариб олиб чиқиб кетишга ёрдамлашаётган экан (қаҳрамонимиз кўк-оқ кепкада)», — деб ёзади Алимов.

Аввалроқ ҳоким ўринбосари Ваҳобовнинг «Kun.uz» ходимларига ташланиши ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан текшириш олиб борилаётгани, ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олингани ҳақида хабар берилган эди.