Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги бозорда катта жанжал юз бериб, можаро давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар аёлларни куч билан қўлга олишга ҳаракат қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik.
Қўлга олиш вақтида аёллардан бири ҳушидан кетган ва ерга йиқилган. Фарзандлари онасини ҳушига келтиришга уринган.
Видеода шунингдек, фарзандлар қай тарзда ўз онасини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ҳимоя қилишга уринганликлари акс этган.
Ижтимоий тармоқда бу ҳолат катта шов-шувларга сабаб бўлди ва қизғин муҳокама қилинмоқда, фойдаланувчиларнинг аксарияти бу оила ҳеч кимдан ёрдам сўрамай, пул топишга ҳаракат қилиши ҳақида ёзган.
Изоҳ (0)