• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    "Миллий тикланиш" партияси Ҳунарманд банк ташкил этишни таклиф этди

    Бугун Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши томонидан Самарқанд шаҳрида жорий йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловларига тайёргарлик кўриш ҳамда партиянинг сайловолди платформаси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган дебат ташкил этилди.Унда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши, Олий Мажлис Қ

    онунчилик палатасидаги партия фраксияси аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари вакиллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари, экспертлар, сиёсатшунос олимлар, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

    Дебат олдидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров бошчилигида партия фраксияси аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ Самарқанд Темир йўл вокзалида сайёҳлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Жорий ҳолатни ўрганиб, сайёҳлар учун янада қулайликларни яратиш бўйича тавсияларини билдирдилар.

    Самарқанддаги ёғоч ўймакорлиги билан шуғулланаётган ҳунарманд «Асадов Мансур» корхонаси фаолияти ҳам ишчи гуруҳ аъзоларининг эътиборидан четда қолмади. Авлоддан авлодга ўтиб келаётган ҳунармандчиликнинг бу тури меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Ҳунарманд қўл меҳнати орқали ясалган ранг-баранг маҳсулотлар кўриниши, сифати, бежиримлиги ва ўзига хослиги билан барчани ҳайратга солди. Ҳунарманд билан кечган очиқ мулоқотда корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий муаммолари ўрганилиб, ҳунарманднинг соҳани янада ривожлантириш юзасидан таклифлари эшитилди.

    Ўрганиш доирасида ишчи гуруҳ аъзолари Самарқанд шаҳридаги Соҳибқирон Амир Темур ва темурийзодалар мангу қўним топган мақбарани ҳамда Ашратхона меъморий ёдгорлигини ҳам кўздан кечиришди. Маданий мерос объектларининг бугунги ҳолати атрофлича таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар ечими бўйича фикрлашиб олинди. Айниқса хароб аҳволга келиб қолган Ашратхона меъморий ёдгорлигини кечиктирмасдан таъмирлаш, реставрация қилиш ва консервациялаш зарурлиги билдирилди. Бу бўйича тегишли вазирлик ва идораларга таклиф ҳамда тавсиялар тайёрланди.

    Шундан сўнг партия етакчиси бир гуруҳ ҳунармандлар билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқот қилди.Учрашувда ҳунармандларни қийнаётган муаммолар ўрганилиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

    «Ҳунарманд тадбиркор эмас, ижодкор. Уларга ёзувчи, шоирлардек шароит яратиб бериш билан бирга алоҳида Ҳунарманд банк ташкил этиш лозимдир. Ҳунарманд фойда, даромад учун эмас, маданият, миллий қадриятлар боқийлиги учун меҳнат қилиши лозим», — дейди партия раҳбари Алишер Қадиров.

    Шунингдек ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди.

    Куннинг иккинчи ярмида сайловларга тайёргарлик кўриш ҳамда партиянинг сайловолди платформаси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган дебат бошланди. Унда партиянинг бундан 5 йил муқаддам қабул қилинган сайловолди платформаси хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, меъёрига етмаган ёки сайловолди платформасидан четда қолган ва бугунги кун учун ниҳоятда муҳим бўлган вазифалар муҳокама этилди. Тадбирда партия фаоллари ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларни ўртага ташладилар.

    Тадбирда таъкидланганидек, сиёсий партия бу Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қарашлари, манфаатлари ва мақсадлари муштараклиги асосида тузилган, давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи кўнгилли бирлашмадир. Бугун юртимизда бир нечта сиёсий кучларнинг фаолият кўрсатаётгани жамиятда соғлом рақобатни вужудга келтириб, уларни чинакамига курашга чорламоқда.Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси бу жараёнда фаол иштирок этиб, эл назарида бўлишга, чин маънода халқ ишонган партияга айланишга астойдил ҳаракат қилмоқда.

    Бунга эришиш учун, аввало, партия давр шиддатига ва бугунги кун талабига мос ҳолда иш олиб бориши лозим. Табиийки, сиёсий майдонда қўли баланд бўлиш учун партияга ўзига хос, халқчил, давлат ва жамият фаровонлигига хизмат қилувчи сайловолди платформаси зарур бўлади.

    Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси шу нуқтайи назардан сайловолди платформасини бугунги кун шиддати, сайловчилар эҳтиёжи, аҳоли муаммоларини ҳисобга олган ҳолда янгиламоқда. Бунинг учун жойларда дебатлар ташкил этилиб, партия аъзолари, депутатлар, фаоллар, эксперт ва мутахассисларнинг таклифлари олинмоқда.

    Дебатда партия мамлакатимизда инвестицион жозибадорлик ва барқарорликни таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувини либераллаштириш, сиёсий соҳада инновацион ёндашувларни қўллаб-қувватлаш, партия аъзоларининг мотивациясини таъминлашда қандай амалий таклифларни илгари сурмоқда? Ёшлар тарбиясига аслида ким масъул, бунда партиянинг позицияси қандай? Ушбу масала партиянинг янги сайловолди дастурида акс этганми?

    Аҳолининг сиёсий партияларга ишончи сусайиб турган айни пайтда «Миллий тикланиш» партияси одамларни партияга қандай қизиқтирмоқчи? Бу борада аниқ стратегиялар мавжудми? —деган бир-биридан долзарб ва кескин саволлар ўртага ташланди ва партия фаолларининг жавоблари тингланди.

    Шунингдек дебатда ўтган йили партия ташаббус кўрсатиб, мамлакатимиздаги маданий мерос объектлари ҳолатини ўргангани, ушбу масала бўйича партия фраксияси ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Маданият вазирининг парламент эшитуви ташкил этилгани ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилингани, бироқ соҳадаги камчиликлар ҳануз бартараф этилмагани сабаблари сўралди. Ахлоқсиз ва ёшлар тарбиясига салбий таъсир этувчи ғоялар ижтимоий тармоқларда кенг илдиз отаётган бир пайтда миллий қадриятларимиз ҳимоячиси сифатида «Миллий тикланиш» партияси ушбу масалага жиддий ёндашмаётгани хусусида танқидий фикрлар билдирилди.

    Дебатда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақомини мустаҳкамлашга доимий эътибор қаратиб келаётган партия лотин алифбоси масаласида ташаббус кўрсатмаётгани, аниқ позицияни билдирмаётгани очиқ мунозараларга, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бугун таълимнинг лотин ёзувида, матбуотнинг кирилл ёзувида олиб борилаётгани ҳақиқатдан ҳам таажжубланарли ҳолат эканлиги таъкидланиб, бу масалага партия келгусида қандай ечим топиши сўралди.

    Дебатда экспертлар партиянинг умумсиёсий, маънавий-маърифий, суд-ҳуқуқ, иқтисодий, ижтимоий, ахборот ва ташқи сиёсат соҳасида белгилаб олган муҳим вазифалар ижроси, уларни янада чуқурлаштириш борасида кўриладиган чора-тадбирлар юзасидан қатор саволлар билан партия раҳбарларига, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларига мурожаат этишиб, тегишли жавоблар олишди, уларнинг бу борадаги қарашлари, нуқтайи назарлари билан танишди.

    Шунингдек дебатда саволлардан ташқари партия сайловолди платформасининг мукаммал бўлишини таъминлаш учун партия фаоллари, электорати ҳамда экспертлар томонидан қатор таклифлар ҳам билдирилди. Миллатимизнинг маданий ўзига хослигини сақлашни таъминлаш, хавфсиз ахборот ривожи учун ҳуқуқий асос яратиш, ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнлари самарадорлигини ошириш, гендер тенглигини таъминлаш, таълим, илм-фан тараққиётига, инновацион ишланмалар ривожига хизмат қилувчи мустаҳкам платформаларни шакллантиришга қаратилган мақсад ва вазифалар янги дастурларда аниқ акс эттирилиши лозимлиги айтиб ўтилди.

    Тадбирда ўртага ташланган саволлар, билдирилган таклифлар асосида партия сайловолди платформасини янада мукаммал ҳолга келтириш, бу каби дебатларни бошқа ҳудудларда ҳам ўтказишга келишиб олинди.

    ЎзМТДП Марказий кенгаши ахборот хизмати

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    22.07.2019, 18:00   Изоҳ (0)   21695
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳар қандай шароитда уй-жойларни иситиш энди муаммо эмас!

    22.07.2019, 15:00

    «Бир макон — бир йўл» энди таълим соҳасида ўз грантларини эълон қилади

    22.07.2019, 12:00

    Modern Stroy компаниясидан «Учта ноль» акцияси: 0% ли бошланғич ва муддатли тўлов ҳамда «бепул» прописка!

    22.07.2019, 09:00

    «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан 80 мингдан ортиқ намунавий уй-жойлар молиялаштирилди

    19.07.2019, 15:00

    Ҳеч қандай кириш имтиҳонларисиз 1 августгача талаба бўлиш мумкинми?

    18.07.2019, 18:00

    Аномал жазирамада терингиз сув бўлиб оқяптими? Муаммога ечим бор!

    18.07.2019, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.