«Тоттенҳэм» Сингапурда бўлиб ўтадиган мавсумолди йиғинида иштирок этувчи футболчилар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.
Мазкур рўйхатдан ҳимоячи Дэнни Роуз, ярим ҳимоячи Жорж-Кевин Нкуду ҳамда ҳужумчи Винсент Янссен ўрин олмаган. Лондон клубининг таъкидлашича, ўйинчилар ўзига янги жамоа қидирмоқда.
Ҳимоячилар Серж Орье ва Давинсон Санчес, шу билан бирга ярим ҳимоячи Виктор Ваньяма келаси ҳафта терма жамоа сафидан қайтиб келганидан сўнг мавсумолди машғулотларни бошлаб юборади.
Ярим ҳимоячи Эрик Дайер ҳамда ҳимоячилар Бен Дэвис ва Кемерон Картер-Викерс эса клуб машғулотлар базасида жароҳатидан фориғ бўлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Телеграмъдаги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)