Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

AIBA собиқ президенти Ғофур Раҳимов ташкилот раҳбарлиги лавозимини бутунлай тарк этди. Бу ҳақда AIBA’нинг расмий сайтида хабар берилди.

Фото: AFP

Фото: AFP

Аввалроқ Раҳимов вақтинчалик истеъфога чиққани ва унинг ўрнига Муҳаммад Мустасан Халқаро бокс ассоциацияси президенти лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Россия Бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлёв Ғофур Раҳимовнинг лавозимини тарк этиши лозимлигини ва ташкилотни банкротликкача олиб келгани учун бокс жамоасидан узр сўраши кераклиги ҳақида маълум қилганди.

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) AIBA’нинг ваколатларини чеклаб қўйди. Бокс ассоциациясининг ҳуқуқлари Олимпиада—2020 мусобақасидан сўнг қайта тикланиши мумкин.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда бедарак йўқолган бола бир йилдан сўнг топилди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда Саноат сиёсати тадқиқотлари маркази ташкил этилади
Бизнес
Ўзбекистонда помидор нархи рекордларни янгилашда давом этмоқда