Австралия футбол федерацияси 2034 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионати учун қўшма ариза бермоқчи. Бу ҳақда Тhе Guardian хабар берди.
Австралияликлар бу бўйича қўшни давлат бўлган Индонезия билан дастлабки музокараларни ўтказди.
Маълум бўлишича, Индонезия ҳамда Австралиянинг қўшма аризаси ўтган ҳафта Лаосда бўлиб ўтган Жануби-Шарқий Осиё футбол конфедерацияси Кенгашида ҳам муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Австралия Жаҳон Чемпионати—2022 мусобақасига мезбонлик қилиш учун ҳам даъвогарлик қилганди, бироқ бу борада Қатарга имкониятни бой берганди. Бундан ташқари мамлакат 2023 йилда бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатига мезбонлик учун ҳам даъвогарлик қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)