Россия терма жамоаси ҳамда «Вильярреал» ярим ҳимоячиси Денис Черишев фаолиятини «Валенсия»да давом эттиради. Бу ҳақда «кўршапалаклар»нинг расмий сайтида хабар берилди.
Россиялик хавбек 2018/19 йилги мавсумни «Валенсия»да ижара асосида ўтказди. Томонлар футболчи трансфери борасида келишувга эришди.
Аввалроқ «Валенсия» 28 ёшли ярим ҳимоячи учун 5 миллион евро тўлаши ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Черишев ортда қолган мавсум Ла Лигада 27 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ҳамда 2 та голли узатма беришга эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)