25 июнь куни Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Финляндиянинг KaukoInternational компанияси ўртасида инвестицияларни жалб қилиш ва барқарор, ишончли ва арзон энергия ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш орқали энергетика секторини ривожлантириш мақсадида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда ЛБМА матбуот хизмати маълумотига таяниб Spot хабар қилди.
Ҳужжат геотермик энергиядан фойдаланадиган ечимларни қўллаш, шунингдек, республикада геотермик энергия манбаларидан фойдаланиш усулларини биргаликда ривожлантиришни назарда тутади.
Геотермик энергия барқарор, арзон, самарали ва ишончли электр ишлаб чиқариш усули ҳисобланади. Бу хусусиятлар энергия ишлаб чиқариш учун ишончли ечимларни излаётган ва қазиб олинадиган ёқилғиларга қарамлигини камайтирадиган мамлакатлар учун мақбул ечимдир.
Таклиф этилаётган ечимнинг асосини — ўртача бурғилаш тезлигини инқилобий равишда 2—4 маротаба оширадиган Финляндиянинг инновацион бурғулаш ускунаси ташкил этади.
Қайд этилишича, Геотермал энергия манбаларида бурғулаш ишаларини олиб боришда ва улардан фойдаланишда қўлланиладиган инновациялар энергия ишлаб чиқариш самарадорлигини ҳам оширади.
Kaukointernational — саноат ускуналари ва халқаро савдога ихтисослашган глобал корпорация бўлиб, дунёнинг 22 мамлакатида фаолият олиб боради. Компаниянинг 6 мамлакатда ваколатхоналари мавжуд.
Изоҳ (0)