ОАВ ва матбаа корхоналарини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек, ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг янги регламентлари ишлаб чиқилади. Бу Президентнинг 27.06.2019 йилдаги қарорида назарда тутилган, деб маълум қилади «Норма» ахборот-ҳуқуқий портали.
Тегишли ҳужжатларнинг лойиҳалари Адлия вазирлиги томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, шунингдек манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 сентябрга қадар ишлаб чиқилади ва Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
2019 йил 1 октябрдан эътиборан шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ болалар адабиётлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган маҳсулотлар чоп этишга ихтисослашган нашриётлар ноширлик фаолиятини амалга оширишга лицензия берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинади.
Изоҳ (0)