Бугун, 26 июнда таҳминан соат 17:00 ларда «Ўзбекистон» метро бекатида платформанинг четида турган пайтида ўзини ноҳуш сезган Наманган вилояти Косонсой туманида 1994 йилда туғилган Х.М. темир йўл изларига тушиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
«Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизматининг хабар беришича, станция ходимлари унга биринчи ёрдам кўрсатди. У жиддий бўлмаган жароҳат олган, ҳаёти хавф остида эмас.
Мазкур ҳолат метрополитен поездларининг ҳаракат жадвалига тасир кўрсатмаган.
Изоҳ (0)