БМТнинг судсиз қатл этилиш масалалари бўйича Инсон ҳуқуқлари кенгашининг махсус ҳисоботчиси Аньеса Каламар томонидан тайёрланган ҳужжатда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасининг мамлакатдаги мухолифатчи журналист Жамол Қошиқчи ўлимига алоқаси борлиги ҳақида далиллар келтирилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Ҳисобот Женевада БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 41-сессиясида Қошиқчининг ўлими бўйича тергов натижаларини баҳолашдан олдин нашр қилинди. Бу топилмалар 26 июнь куни Кенгаш олдидан ҳам эълон қилинади.
Каламарнинг сўзларига кўра, ушбу жиноятда нафақат қотиллар айбдор деб топилиши керак, балки уларга буйруқ берганлар ҳам жазоланиши керак. Шунинг учун Муҳаммад бин Салманнинг Қошиқчи ўлимига алоқадор эканлигини исботловчи далиллар мавжуд.
Саудия Арабистони Туркиядаги консулликда жанжал пайтида ходимлари томонидан журналистни ўлдирилганини тан олмади. Тергов давомида 11 киши қўлга олинди, уларнинг 5 нафарига нисбатан прокурор ўлим жазосини талаб қилди.
Изоҳ (0)