Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига раҳбарлик қилиб келаётган Омон Ғофуров истеъфога чиқди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида хабар берилди.
Ташкилот хабарида таъкидланишича, Омон Ғофуров бошқа ишга ўтаётганлиги сабабли ишдан бўшаш ҳақида ўзи ариза ёзган. Қайд этиш жоиз, Ғофуров Профессионал футбол лигасига 2017 йилнинг 10 октябридан буён раҳбарилик қилиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов истеъфога чиққани ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)