Рэпер Децл (Кирилл Толмацкий) хип-хоп ривожига қўшган ҳиссаси учун ўлимидан сўнг «Муз-TВ» мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Децл февраль ойининг бошида 35 ёшида вафот этган эди. Қўшиқчи Ижевскдаги концертдан сўнг ўзини ёмон ҳис қилган. Концерт режиссёри Павел Беленецнинг айтишича, у юраги тўхтаб қолгани сабаб вафот этган.
«Муз-TV» мукофотини топшириш маросимида у «Хип-хоп мусиқасининг ривожланишига қўшган ҳиссаси учун» эътироф этилди ва махсус мукофот олди.
Мукофотни унинг отаси, продюсер Александр Толмацкий қабул қилди.
Изоҳ (0)