Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти ўз йўналишида биринчи бўлиб самарали бошқарув сиёсатини йўлга қўйган ташкилот сифатида ISO 9001:2015 сертификатига эга бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бу эътироф CERT International компаниялари гуруҳи ва Аlfakon Systems МЧЖ компанияси томонидан Ўзбекистондаги давлат ташкилотларида энг яхши бошқарув амалиётини жорий этишга қаратилган пилот лойиҳа натижасидир.
Ушбу эътироф унинг Тошкентга янада кўпроқ туристларни жалб қилиш, улар учун муносиб саёҳат ташкил этиш, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини дунёда тарғиб қилиш йўналишидаги ишларини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.
Изоҳ (0)