Жиноят ишлари бўйича Душанбе шаҳар суди ўз қизининг номусига бир неча марта теккан фуқарони умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда Sputnik хабар қилади.
Қайд этилишича, суд ҳукми 2019 йил 28 май куни ўқиб эшиттирилган. Маҳкум Тожикистон ЖКнинг 138-моддаси 3-қисми «а» бандида (номусга тегиш, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб ёки яқин қариндошга нисбатан жинсий алоқа қилиш) назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилган.
Суд содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа барча ҳолатларини инобатга олиб, унга умрбод қамоқ жазосини тайинлаган. Шунингдек, жиноятчи жазони махсус тартибдаги колонияда ўташи белгиланган.
Изоҳ (0)