18 май, шанба куни футбол бўйича Англия Кубоги финалида «Манчестер Сити» «Уотфорд»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (6:0).
Пеп Гвардиола жамоасининг Англия Суперкубоги учрашувидаги рақиби «Ливерпуль» бўлади. Бу ҳақда мерсисайдликларнинг расмий сайтида хабар берилди.
Мавсум якунига кўра, Англия Премьер лигаси жадвалида 2-ўринни эгаллаган Суперкубокда ўйнаш ҳуқуқига эга.
Маълумот учун, «қизиллар» 2006 йилдан буён илк марта мазкур соврин учун курашади. Сўнгги бор жамоа Кардиффда кечган ўйинда «Челси»ни мағлубиятга учратганди (2:1).
2019 йилги Суперкубок учрашувининг ўтказилиш санаси кейинроқ эълон қилинади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)