Халқаро пресс-клуб сессиясида Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 14 майдаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони мазмун-моҳияти муҳокама қилинмоқда.
Унда Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромовнинг таъкидлашича, эндиликда ташкил этиладиган Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарида Савдо саноат-палатасидан ҳам вакил бўлади.
Сессияда тадбиркорларга ер ажратиш бўйича муаммолар ҳам кўтарилди.
— Ер ажратишда бюрократик тўсиқлар бор. Вилоятларда ҳокимликлар ерни аукционга чиқармаяпти. Ҳужжатлар стол устида қолиб кетаяпти. Ҳокимиятнинг ер ажратиш бўйича ваколатини қисқартириш керак. Шу сабабли Ер кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда, — дейди Адлия вазири Русланбек Давлетов.
Изоҳ (0)