Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Мурожаатлар уч поғонали принцип бўйича кўриб чиқилади

    17.05.2019, 23:48 42500

    «Тараққиёт стратегияси» марказида Президентнинг 2019 йил 14 майдаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида белгиланган вазифалар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди, деб ёзади ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда соҳа мутахассислари мазкур ҳужжатнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди.

    Фармон билан ҳар бир ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилиб, унга бир қатор вазифалар юклатилди.

    Жумладан, тадбиркорлик субъектлари ҳамда хорижий инвесторларни қабул қилиш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя қилиниши таъминланади. Тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалалар кўриб чиқилади. Таъмагирлик ва коррупция ҳолатлари бўйича дарҳол прокуратура органлари хабардор қилинади. Тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш, умумлаштириш, мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш, қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

    Эндиликда тадбиркорлик субъектларини ҳамда хорижий инвесторларни, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида қабул қилиш, шунингдек, сайёр қабуллар ўтказиш йўлга қўйилади. Қабул жадвал бўйича ҳар куни ўтказилади.

    «Мурожаатларни ҳал қилиш «туман (шаҳар) — вилоят — республика» уч поғонали принципи бўйича кўриб чиқилади. Тадбиркорлар ишининг ҳолати тўғрисидаги ахборот тегишли халқ депутатлари Кенгаши мажлисларида муҳокама қилинади. Ушбу ахборот бўйича масъул ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилади. Бундан ташқари, тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш учун қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш мақсадида самарали платформа «business.gov.uz» ягона интерактив портали ишга туширилади», — дейди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Фурқат Тожиев.

    Шунингдек, порталда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни автоматик режимда аниқлаш имконини берувчи тадбиркорлар мурожаатларининг тизимлаштирилган ягона маълумотлар базаси яратилади. Қайд этиш жоизки, мазкур фармонда белгиланган вазифаларни амалга ошириш орқали тадбиркорлик субъектлари билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлаш, уларнинг қонуний талабларини самарали рўёбга чиқариш ҳамда муаммоли масалаларни ҳал этиш каби ижобий натижаларга эришилади.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Франция Россиянинг давлат рақамларига эга автомобилларни мамлакатга киришини тақиқлаши мумкин

    Бугун, 20:35

    Америкалик миллиардер Трамп сайловларда қатнашмаслиги учун унга пул тўлашга тайёр бўлган — Reuters

    Бугун, 20:35

    Миллиардер Рубен Варданяннинг фарзандлари дунё етакчиларига мурожаат қилди

    Бугун, 20:23

    Apple компанияси iPhone 15 қизиб кетиши сабабини очиқлади

    Бугун, 20:10

    Ҳиндистонда 92 ёшли аёл илк бор мактабга чиқди (видео)

    Бугун, 20:00

    АҚШ Украинани молиялаштиришни давом эттириш шартини айтди

    Бугун, 19:55

    Ўзбекистонда саволнома асосида маҳаллада ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли муаммоларини аниқлаш тизими йўлга қўйилади

    Бугун, 19:50

    Қашқадарёда қор ёғди (видео)

    Бугун, 19:48

    “Миллион” сабаб театрдан қувилган, оғир касалликни бошдан кечирган ва Instagramъдаги реклама ортидан уйли бўлган Феруза Норматова 34 ёшда (фото, видео)

    Бугун, 19:41

    Шавкат Мирзиёев Қатарнинг собиқ бош вазирини қабул қилди

    Бугун, 19:21

    Тавсия этамиз

    АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Green Card'да иштирок этмоқчи бўлганларга 10 муҳим маслаҳат берди

    11:00 / 02.10.2023

    Худосини чўмилтираётган ҳиндлар, меҳмонга келган айиқ, одамлардан ясалган минора — ҳафта суратлари

    22:00 / 01.10.2023

    Aлифбодаги ўзгаришлар: қулайлик бор жойда ноқулайлик танланмайди

    10:00 / 01.10.2023

    Қадаҳ тутган президент, бўрон вайрон қилган қишлоқ, тиканли симлардан ўтаётган мигрантлар — 29 сентябрь суратлари

    23:00 / 29.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Заправкаларда метан ва Аи-92 бензини нархи ошгани айтилмоқда

    20:00 / 01.10.2023

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?

    11:00 / 01.10.2023

    Россия Энгелс авиабазасида Ту-95 самолётларини чизишни бошлади — ОАВ (фото)

    18:00 / 01.10.2023

    Туркиядаги ИИВ биноси ёнида худкуш-террорчи ўзини портлатди (видео) 

    17:00 / 01.10.2023

    Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди

    13:00 / 01.10.2023

    “Сен ҳақиқат деб билган нарсалар ким учундир ёлғондан бошқа нарса эмас…” — “Сўнгги дуэл” фильми ҳақида

    09:00 / 01.10.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.