«Дарё» колумнисти Евгений Скляревский Германияга уюштирган сафари чоғида кўрган бир диққатга сазовор обида ҳақида фикр юритади.

Фото: «Дарё»

Германияда кўрилган энг ғайриоддий ҳодисалардан бири ёпиқ кўмир шахталарини ҳайратланарли ўзгаришидир. Қачондир машҳур, Германия саноат ривожланиши асоси бўлган ва Рур кўмир ҳавзаси таркибига кирган Сольферайн кони ҳақида маълумот берсак.

Фото: «Дарё»

1840 йилда ушбу жойда илк бор кўмир топилган, 1960 йилга келиб шу ҳудуднинг 240 минг гектарида 146 та кон ишлаган. 1986 йилга келиб кўмирни ишлатишни тўхтатиш ҳақидаги сиёсий қарордан сўнг шунга мос тарзда шаҳталар ҳам ёпилган. Шунга ўхшаш жараёнлар Россия, Англия ва бошқа мамлакатларда ҳам юз берган.

Фото: «Дарё»

Ёпилишдан сўнг асосий битта муаммо собиқ кончиларни иш билан таминлаш эди. Шу мақсадда махсус ўқув дастури ишлаб чиқилган бўлиб, бунинг ёрдамида кончилар мутахассислик олади ва давлат ёрдами билан бошқа иш топади.

Фото: «Дарё»

Қазилган кўмир ҳажми (1–1,5 километрлик улкан чуқурликдан) атрофдаги ҳудуднинг умумий тупроғини 24 метрига қазилганига тенг миқдорда эди.

Фото: «Дарё»

Энди асосий гапга келсак. Сольферайн конини маданий обидага айлантиришга қарор қилишди. Ва бунинг уддасидан чиқишди!

Фото: «Дарё»

Замонавий эскалатор 20 қаватли уй баландлигида кўмирни қазиб олган чуқурликдан юзага кўтарилади. Эски механизмларга қўшни қилиб ўрнатилган катта сезувчан компьютер экрани жойлашган залга, ўзига буткул ром қиладиган дунёга бирдан тушиб қоламиз. Эски ётқизилган қувурлар орасида замонавий инсталляциялар, занглаган фермалар орасида эса замонавий заллар пайдо бўлади.

Фото: «Дарё»

Пухта режани, тажриба инобатга олинганини ва эскиликка нисбатан ҳурматни сезиш мумкин. Дизайнерларнинг меҳнатлари зое кетмаган. Кон ривожланиш тарихини кўрсатувчи музей бўлиши  билан бирга улкан маданий обидага ҳам айланди. Жуда кўп залларда спектакллар, кўргазмалар, концертлар ўтказилади. Бу ерда яна тўйлар, юбилейлар ўтказиш мумкин; бутун Германиядан студентлар ва базмлар ўтказишни хоҳловчи ёшлар ташриф буюради. Бир-бирига ёндош бир неча экскурсиячи бор — конда 140 та экскурсиячи ишлайди.

Фото: «Дарё»

Бу ерга ташриф буюрувчиларни 400 мингга яқин Рур экспонатлари, замонавий санъат галереяси, кўргазма майдонлари, заводнинг собиқ  биносида концерт зали, Сольферайн дизайн мактаби, кокс цехи ўрнида музда учиш майдони  ва  ёзда  очиладиган ҳовуз кутади.

Фото: «Дарё»

2001 йилда ЮНЕСКО Сольферайн конини саноат меъморчилигининг ёрқин намунаси, тарихга улкан ҳурмат мажмуаси сифатида Жаҳон маданий мероси обидаси деб тан олди, конга иккинчи ҳаёт бахш этилгани эътироф этди. Бир йилда 1,5 миллион киши ташриф буюради ва бу Ўзбекистонга жами бир йилда ташриф  буюрадиган туристлар сони билан деярли бир хилдир.

Фото: «Дарё»

Мазкур кон Узбумнинг бўшаб қолган биноларини, ташландиқ ТАИЧБ цехларини, кабель ва бошқа заводларини нима қилишни ўйлаётган Тошкент учун ҳам ажойиб ўрнак бўла олади. Озгина энтузиазмни ёқиб фантазия қилинса, бутун дунёдан туристлар оқимига эришиш мумкин. Раҳбарлар иродаси бўлса бас, қолганини бизнесменлар ўз инвестициялари билан, рассомлар, дизайнерлар, шоир ва актёрлар ижоди билан тортиб кетади.

Фото: «Дарё»

Германиядаги стади-тур #UzWaterAware лойиҳаси замирида, Европа уюшмаси томонидан молиялаштирилиб, Марказий Осиё ҳудудий экология маркази томонидан ўтказилди. UzWaterAware’нинг миллий ҳамкори — Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлигидир.