Марказ ташаббуси билан Германиянинг физик-техник Федерал институти (PTB) эксперти, ILAC ва IAF орқали аккредитация хизматларини ўзаро тан олинишга эришиш бўйича 30 қадам концепцияси муаллифи Манфред Kindleр Аккредитация марказини халқаро ташкилотларга аъзолигига эришиш учун халқаро эксперт сифатида таклиф этилди. Бу ҳақда Аккредитация маркази «Дарё»га хабар берди.
Ушбу концепция Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларининг миллий аккредитация тизимини баҳолаш жараёнида самарали қўлланилиб келинмоқда.
Асосий эътибор Ўзбекистонда мувофиқликни баҳолаш идораларини аккредитациядан ўтказишда аккредитация жараёнининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаган ҳолда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, шунингдек, аккредитация миллий тизимини халқаро меъёрлар ва мезонларга мувофиқ ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, ISO/IEC 17011 халқаро стандарти талабларига риоя қилишга қаратилди.
Учрашув натижаларига кўра Марказнинг APAC, ILAC ва IAF каби халқаро ташкилотларнинг тўлақонли аъзоси сифатида тан олинишига эришиш масалаларида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Ушбу халқаро ташкилотларга тўлақонли аъзолик орқали, Марказ томонидан аккредитация қилинадиган мувофиқликни баҳолаш идоралари томонидан берадиган хулосалар хорижий давлатларда тан олиниш имконини яратилади.
Бу эса республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспорт салоҳияти ортишини ҳамда миллий маҳсулотларнинг жаҳон бозорларида рақобатлашишини таъминлашга замин яратади.
Изоҳ (0)