«Ливерпуль» «Реал» вингери Винисиус Жунирони сотиб олишни хоҳламоқда. Бу ҳақда Don Balon хабар берди.
Инглиз клуби бразилиялик ёш иқтидорнинг имкониятларини юқори баҳоламоқда. «Реал» эса Зинедин Зидан сабаб футболчини сотиб юбориши мумкин. Маълум қилинишича, Зидан футболчини ўзининг келаси мавсумдаги режаларида кўрмаяпти.
Винисиуснинг ўзи эса Эден Азар келадиган бўлса, жамоа захирасида ўтиришга рози эмас. Аммо таъкидланишича, барибир ҳам 18 ёшли футболчи Мадрид клубидан кетишни истамайди. Вазиятни кузатаётган «Ливерпуль» эса футболчи учун яхшигина таклиф тайёрламоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)