Австралиянинг Манипикс шаҳридаги фермада икки бошли бузоқ туғилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Кичкинтой онасининг қорнидаёқ нобуд бўди. У Блит оиласига қарашли фермага ўлик ҳолда олиб келинди. У ерда Абэрдин-Ангус қорамоллари кўпайтирилади.
Ферма эгаси икки бошли бузоқни кўрганида ҳайратга тушганини айтган. Бундан ташқари, унинг иккита юраги, иккита ошқозони ва битта думи бор эди.
Фермер 47 йиллик фаолияти давомида илк бор бундай ҳодисага дуч келганини ҳам таъкидлаб ўтган.
Кўриниб турибдики, бузоқлар Сиам эгизаклари бўлган. Одатда Сиам эгизаклари дунёга келишидан кўп ўтмай нобуд бўлади.
Изоҳ (0)