Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Наполи» ҳужумчиси Дрис Мертенс Италия А Сериясининг 35-турида «Кальяри» билан кечган баҳсда битта голга муаллифлик қилди (2:1).

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Бу бельгияликнинг «Наполи» сафидаги 107-голи бўлди. Натижада у клуб тарихида тўпурарлар баҳсида 3-ўринни эгаллаб турган «Наполи» собиқ ҳужумчиси Аттила Саллустрога яқинлашиб олди. Унинг ҳисобида 108 та гол мавжуд.

Gracenote Live’нинг хабар беришича, Мертенс «Наполи» таркибида А Серияда 82 та голга муаллифлик қилди. Ушбу кўрсаткичда у клуб собиқ ҳужумчиси Диего Марадонани ортда қолдириб (81 та гол), 3-поғонага кўтарилиб олди.

Биринчи ва иккинчи ўринларни Антонио Вояк (102) ва Марек Ҳамшик (100) эгаллаб турибди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)