Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё чемпионатида ярим ўрта (-69 кг) вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган Бобоусмон Ботуровга уй совға қилинди. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Маълум бўлишича, Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан бокс бўйича Осиё чемпионатида олтин медаль соҳиби бўлган Бобоусмон Ботуровга фахрий ёрлиқ, пул мукофоти ҳамда Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидан 3 хоналик уй берилган.
Бундан ташқари мазкур чемпионатда аёллар ўртасида – 64 кг вазнда бронза медални қўлга киритган Мафтуна Мелиева ҳамда 2019 йилнинг 14—19 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган дзюдо бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган Шоҳиста Аноровага фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари тақдим этилган.
Эслатиб ўтамиз, Бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)