20 апрель, шанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати доирасида яна битта жанг бўлиб ўтди.
-64 кг вазн тоифаси вакили бўлган Шунқор Абдурасулов мусобақадаги иккинчи жангини покистонлик Амир Маъсудга қарши ўтказди.
Шунқор жангда катта устунликка эга бўлди ва рақибини мағлубиятга учратди. Қайд этиш жоиз, Абдурасулов кеча ўзининг илк жангида ироқлик рақиби Кадим ал-Эзиредан устун келганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)