Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида жойлашган катта автомобиль йўли кучли ёмғир ёғиши оқибатида ўпирилибди тушди. Ижтимоий тармоқларда ўпирилиб тушган йўл суратлари тарқалди, деб ёзади «Халқ сўзи».
Қайд қилинишича, мазкур воқеа туманнинг Оқработ маҳалла фуқаролар йиғинида содир бўлган. Тоғ-адирликлардан иборат ҳудудда кучли ёмғир ёғиши натижасида ер юмшаб, асфальт қопланган йўл ўпирилиб кетган.
Гувоҳларнинг айтишича, бу вақтда йўлнинг мазкур қисмида машиналар ҳаракатланмаган. Шу боисдан ҳеч қандай техник воситалари ва одамлар жабрланмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қашқадарёда кучли ёмғир натижасида кўприк қулаб тушгани, шунингдек Оқработдан ўтувчи поезди йўли ҳам чўкиб, издан чиқиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Изоҳ (0)