Германиянинг Брауншвейг шаҳри прокуратураси Volkswagen концерни собиқ раҳбари Мартин Винтеркорнга нисбатан «дизельгейт» иши доирасида айблов эълон қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Винтеркорн фирибгарлик, ишончни суистеъмол қилиш ва ҳалол рақобатга оид қонунларни бузишда гумон қилинмоқда.
Прокуратурага кўра, у зарарли ташланмалар тестлари билан боғлиқ қинғирликлар ҳақида расмийлар ёки истеъмолчиларга хабар бермаган, бу ишларга чек қўймаган.
Винтеркорн билан бирга концерн раҳбариятининг яна 4 нафар аъзосига айблов эълон қилинди.
Изоҳ (0)