Мажбурий ижро бюроси Мирзо Улуғбек тумани бўлими 4 миллиард сўмдан ортиқ маблағни хорижий компания фойдасига ундириб берди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум бўлишича, Мажбурий ижро бюроси Мирзо Улуғбек туман бўлимида суд қарорига кўра, қарздор «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖдан ундирувчи Жанубий Корея Республикасининг Hanwoo Global CO.LTD компанияси фойдасига 5 246 000 сўм ва 554 613 АҚШ доллари (сўмга нисбатан конвертация қилинганда 4 439 615 516 сўм) ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган.
Ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖдан Hanwoo Global CO.LTD компанияси фойдасига жами 4 832 429 000 сўм ундирилган.
Изоҳ (0)