Мальдивнинг Маафару оролида яқинда очилган халқаро аэропортнинг учиш-қўниш йўлагига денгиз тошбақаси тухум қўйди. Бу ҳақда National Geographic хабар берди.
Одатда денгиз тошбалари тухум қўйиш учун ўзи туғилган жойга қайтади. Улар бу жойни ернинг магнит ўқи орқали топади.
Шундай тошбақалардан бири Мальдив оролларининг шимолий қисмида жойлашган Маафару оролига қайтган. Лекин бу жой аллақачон тоза қирғоқдан асфальт қоплаган аэропорт йўлагига айланиб бўлган эди.
Янги тўсиқларга қарамасдан денгиз тошбақаси ўз инстинктларига қулоқ солган ва учиш-қўниш йўлагига тухум қўйган. Маҳаллий аҳоли тошбақани сувга қайтарган. Тухумлар билан нима содир бўлиши ҳозирча номаълум.
Maafaru Airport pic.twitter.com/SprjDEDbj5
— Naibuthuthu (@naibuthuthu) April 9, 2019
Изоҳ (0)