Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи мактаб ўқувчиси, 2003 йилда туғилган М.Г. уйида туғилган кун маросимида торт устига шам ёқиб, хонага олиб кираётган вақтида кўнгилсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Хонада метан гази билан тўлдирилган шар ёрилиб кетиши оқибатида аланга ҳосил бўлган. Бунинг оқибатида М.Г. куйиш жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)