9 апрель, сешанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг дастлабки ўйинида «Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро «Тоттенҳэм» дарвозасига пенальтидан гол ура олмади (0:1).
Бу аргентиналикнинг мазкур мусобақадаги муваффақиятсиз ижро этилган 4-пенальтиси бўлди. У ушбу кўрсаткичда «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» собиқ ҳужумчиси Руд ван Нистелройга етиб олди.
Бу борада «Арсенал» ҳамда «Барселона» собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри антирекордчи ҳисобланади. Унинг ҳисобида муваффақиятсиз амалга ошган 5 та 11 метрлик жарима зарбаси мавжуд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)