31 март, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2-тури доирасида сўнгги 3 та учрашув бўлиб ўтади.
Куннинг дастлабки ўйинида Тошкентнинг икки клуби — «Бунёдкор» ҳамда «Пахтакор» клублари ўзаро баҳсга киришади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 17:00 да старт олади. Эслатиб ўтамиз, «шерлар» 1-турда «Локомотив»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, «қалдирғочлар» сафарда «Сўғдиёна»га имкониятни бой берганди (1:2).
Шу куни Фарғонадаги «Истиқлол» стадиони водий дербисига мезбонлик қилади. Унда «Қўқон-1912» клуби «Андижон»га қарши майдонга тушади. Аввалги турда қўқонликлар Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси билан, «Андижон» эса «Қизилқум»га қарши дуранг ўйнаганди (1:1).
Рўзиқул Бердиев қўл остидаги Қаршининг «Насаф» клуби ўз майдонида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасини қабул қилади. Иккала учрашув ҳам Тошкент вақти билан соат 19:15 да бошланади.
Маълумот учун, мусобақанинг илк турида қашқадарёликлар «Динамо»ни юта олмаганди (1:1).
Суперлига
2-тур баҳси
31 март, якшанба
«Бунёдкор»—«Пахтакор» 17:00
«Қўқон-1912»—«Андижон» 19:15
«Насаф»—«Сўғдиёна» 19:15
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)