30 март, шанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 32-тури доирасида дастлабки учрашув бўлиб ўтди.
Унда Хосеп Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити» клуби сафарда «Фулҳэм»ни синовдан ўтказди.
Беллашувда Бернарду Силва (5) ҳамда Серхио Агуэро (27) томонидан урилган голлар «манкунианлар»га ғалаба келтирди. Клуб айни дамда 77 очко жамғариб мусобақа жадвалидаги етакчиликни ўз қўлига олди.
АПЛ
32-тур баҳси
30 март, шанба
«Фулҳэм»—«Манчестер Сити» 0:2
Голлар: 0:1 — 5 Бернарду Силва, 0:2 — 27 Агуэро«Фулҳэм»: Рико, Фосу-Менса, Кристи, Чемберс, Ле Маршан, Сессенон, Замбо-Ангисса, Бабел (Макдоналд, 88), Керни (Шюррле, 70), Айите (Кебано, 64), Браен.
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Уокер, Отаменди, Ляпорт, Зинченко, де Брюйне (Фернандиньо, 75), Гундўғон, Бернарду Силва, Силва, Стерлинг (Маҳрез, 88), Агуэро (Жезус, 57)
Огоҳлантиришлар: Кристи (67), ле Маршан (80)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)