25 март, душанба куни Хитойнинг Наннинг шаҳрида бўлиб ўтаётган футбол бўйича «China Cup—2019» халқаро мусобақасининг учинчи ўрни ва чемпионлиги учун кураш бўлиб ўтади.
Жумладан, ярим финалда мағлуб бўлган Эктор Купер қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси Фабио Каннаваро бошлиқ мезбон жамоа Хитой термаси билан баҳсга киришади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 12:30 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг ярим финалида Ўзбекистон Уругвайга йирик ҳисобда мағлуб бўлганди (0:3). Хитой эса Таиландга имкониятни бой берганди (0:1).
Уругвай ҳамда Таиланд терма жамоалари ҳам мусобақа ғолиблиги учун майдонга тушади. Беллашув 16:35 да бошланиши белгиланган.
China Cup—2019
3-ўрин баҳси
25 март, душанба
Хитой—Ўзбекистон 12:30
Финал баҳсиУругвай—Таиланд 16:35
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)